18:11 / 28.11.2024
14

Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди

Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи
Фото: Reuters

Эрон минтақада кескинлашувга интилмаяпти, лекин “ўзини ҳимоя қила олади”, дея Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи маълум қилди. Унинг қайд этишича, Эрон Исроил билан урушни истамаса-да, лекин бунга тайёр.

"Исроил бизнинг имкониятларимизни билади. Биз исроилликлардан фарқли равишда, минтақада кескинлашувни истамаймиз. Албатта, биз урушга, ҳатто кенг кўламли урушга ҳам тайёрмиз. Аммо бу бизнинг хоҳишимиз эмас. Бу бизнинг танловимиз эмас. Агар исроилликлар бу вариантни танласа, биз бунга тўлиқ тайёрмиз. Исроил томони ҳар қандай оқибатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак", деди.

Эрон дипломатияси раҳбарининг фикрича, Яқин Шарқдаги можароларни ҳал қилиш учун жавобгарлик АҚШ зиммасида. У, шунингдек, Исроил “бутун минтақани кенг кўламли урушга тортмоқчи” эканини қўшимча қилди.

Арақчи Эрон билан иттифоқчи “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ливан жанубидаги икки ойлик жанглардан кейин заифлашган, деб ҳисобламаслигини айтди.

Агар “Ҳизбуллоҳ” заифлашганида эди, менимча, Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмасди, дейди эронлик сиёсатчи.
26 ноябрь куни Исроил Ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни маъқуллаган эди.

Сулҳ мазмуни

Сулҳ Ливандаги БМТ муваққат кучлари кўмагида Ливан армиясининг жанубий чегара бўйлаб участкаларни босқичма-босқич назорат қилишни назарда тутади. Ўз навбатида, Исроил икки ой ичида Ливандан ўз ҳарбийларини олиб чиқиши шарт. “Ҳизбуллоҳ” БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясига мувофиқ Ливаннинг жанубидаги иштирокини тўхтатиб, Литани дарёсининг шимолидан чекиниши керак бўлади.

26 ноябрь куни Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси бош вазир Биньямин Нетаньяху томонидан тузилган “Ҳизбуллоҳ” билан ўт очишни тўхтатиш режасини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден келишув Вашингтон ташаббуси билан эришилганини айтди.

АҚШ ва Франция келишув тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш учун Исроил ва Ливан билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди, деди Байден ва бошқа номаълум иттифоқчилар ҳам ёрдам беришини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди