Фото: Gazeta.ru
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Стивен Миллер Meta корпорацияси асосчиси Марк Цукерберг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлажак давлат раҳбари билан учрашганини маълум қилди.
Маслаҳатчининг сўзларига кўра, Марк Цукерберг Трамп олиб бораётган ўзгаришларнинг тарафдори эканини айтган ва бу ҳаракатлар иштирокчиси бўлиш истагини билдирган.
"Маркнинг ўз манфаатлари борлиги аниқ: унинг ўз компанияси ва режалари бор. Аммо у Трамп бошчилигида Американинг миллий янгиланишини қўллаб-қувватламоқчи эканини очиқ айтди", деди Миллер Fox News телеканалидаги чиқиши чоғида.
Politico нашри Meta вакилининг баёнотига таяниб, Цукерберг қароргоҳда Оқ уйнинг бўлажак маъмурияти аъзолари билан ҳам учрашганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, бизнесмен кечки овқатга таклиф қилгани учун Трампга “миннатдорлик” билдирган.
Дональд Трамп аввалроқ Марк Цукербергни танқид қилган эди. Бўлажак президент ўзининг “Американи қутқариш” китобида бизнесменни 2020 йилги сайловларга аралашишга уринишда айблаб, уни қамаш билан таҳдид қилган.
Meta асосчиси июль ойида республикачига уюштирилган суиқасддан сўнг сайловларда Трампга овоз беришни режалаштираётганини айтганди.
Аввалроқ америкалик яна бир миллиардер, Tesla компанияси асосчиси Илон Маск Трампнинг бўлажак администрациясида иш бошлаши хабар қилинганди.
У тадбиркор Вивек Рамасвами билан бирга давлат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилиши айтилган.
"Биргаликда бу икки ажойиб америкалик менинг маъмуриятим учун давлат бюрократиясини демонтаж қилиш, ортиқча қоидаларни, керакcиз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш йўлини очиб беради", деди Трамп. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади