Фото: unilad.com
Американинг Калифорния штатидаги кўл жуда қимматли элементнинг «ҳайратланарли» миқдорига, яъни «оқ олтин» деб аталадиган литий захираларига эга. Бу ҳақда улкан Салтон-Си кўлида олиб борилган ва АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан молиялаштирилган тадқиқотда айтилади.
Илгари сув омбори тубида 4 миллион тоннага яқин литий борлиги тахмин қилинган эди, бироқ ўтган йили у ерда аслида 18 миллион тонна бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Қайд этилишича, бу миқдор электромобиллар учун 382 миллиондан ортиқ аккумуляторни қувватлантириш учун етарли бўлади. Шундай қилиб, янги кашфиёт Калифорния конининг дунёдаги энг каттаси эканлигини кўрсатади.
Таъкидланишича, бир тонна литий нархи тахминан 29 минг долларга тенг экани ҳисобга олинса, Салтон-Си тубида 540 миллиард долларлик маҳсулот ётибди.
Тадқиқот муаллифларидан бири, Калифорния университети геокимё профессори Майкл МакКиббен «бу дунёдаги энг йирик литий конларидан бири» эканини таъкидлади.
«Бу Қўшма Штатларни литий билан тўлиқ таъминлаши ва уни Хитой орқали импорт қилинишини тўхтатиши мумкин», деб ишонтирди тадқиқотчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”