22:55 / 28.11.2024
10

Путин: "Европа Американинг ноғорасига ўйнамоқда"

Путин: "Европа Американинг ноғорасига ўйнамоқда"
Фото: EADaily
Россия президенти Владимир Путин Европа давлатлари мустақиллигини йўқотганини айтди. Унинг фикрича, уларнинг сиёсати энди АҚШ ҳукумати томонидан бошқарилади.

"Менимча, Европа жуда қуйига тушиб кетди. Улар мустақил марказ, жаҳон сиёсатининг замонавий маркази сифатида мавжуд бўлишни тўхтатди ва Америка маъмуриятининг ноғорасига ўйнамоқда", — деди Путин Остонадаги матбуот анжуманида.

Путиннинг қўшимча қилишича, баъзида унда юқори мартабали немис амалдорлари ўз мамлакатлари манфаати учун ишлашдан кўра “Америка разведка хизматларининг топшириқларини бажараётгани” ҳақидаги таассурот пайдо бўлади.

Афтидан, уларга “Сени осиб қўямиз” дейишса, уларда битта савол бўлади: “Арқонни ўзимиз олиб келамизми ёки бизга берасизми?”, — дея хулоса қилди Россия президенти.

Владимир Путин Европа билан муносабатларнинг ёмонлашувига Россия жавобгар эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу Европа сиёсатининг ички ҳолати натижасидир. Шунга қарамай, у келажакда муносабатларнинг тикланишига умид билдирди, чунки бундан икки томон ҳам манфаатдор.

Аввалроқ Россия президенти мамлакат “душман” ҳаракатларига жавобан “Орешник”нинг жанговар синовларини давом эттиришини айтганди.

Россия етакчисининг қайд этишича, Киев бир неча бор Москва ва Санкт Петербургдаги давлат аҳамиятига молик нишонларга ҳужум қилишга уринган. Путинга кўра, бунга жавобан Бош штаб ва Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудидаги “Орешник” томонидан йўқ қилинадиган нишонлар рўйхатини тузмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: "Европа Американинг ноғорасига ўйнамоқда"