
АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис Киевга навбатдаги ёрдам сўрови билан мамлакатни охирги ўринга қўйишмоқда. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида республикачилар вакили Маржори Тейлор-Грин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Америка охирги ўринда. Байден-Харрис маъмурияти нафақат Украинага яна 24 миллиард доллар беряпти, балки улар Украинага ядро қуролини беришни кўриб чиқишмоқда", — деб ёзади Тейлор-Грин.
Унинг таъкидлашича, америкалик солиқ тўловчилар ёрдамсиз азоб чекмоқда. У Байден маъмуриятининг Украинага ёрдам бериш ва Пентагоннинг қурол-яроғ захирасини тўлдириш учун 24 миллиард доллар сўрашини эълон қилганига шундай жавоб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар