Россия НАТОнинг барча давлатларига қараганда ўн баробар кўп ракеталар ишлаб чиқаради ва келгуси йилдан бошлаб бундай ракеталар ишлаб чиқаришни яна 25-30 фоизга оширади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммитида маълум қилди.
“Тегишли ракета тизимлари ва тегишли ускуналарни ишлаб чиқаришга келсак, Россияда бу НАТОнинг барча давлатларининг умумий ишлаб чиқаришидан 10 баравар кўп. Келгуси йилда бу ишлаб чиқариш яна 25-30 фоизга оширилади”, — деди Путин.
Унинг қайд этишича, "Искандер" ракета тизимининг модификациялари учта ATACMS ракета модификациясининг русча муқобилидир.
Путин Украина можаросида Россия ғалаба қозонишининг асосий шартини айтди.
Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг Украина можаросида ғалаба қозониши учун техника ва ўқ-дорилар керак, аммо энг муҳим жиҳат - мотивациянинг мавжудлиги, одамнинг жангга ички тайёргарлиги.
“Энг муҳими, энг замонавий қуроллар билан ҳам ҳар қандай ҳарбий можаро тақдири, жумладан, махсус ҳарбий операция ҳам ерда, жанг майдонида ҳал қилинади – пировардида ҳамма нарса аскарга боғлиқ. Албатта, ғалаба қозониш учун ҳам техника, ҳам жанговар тўплам керак. Аммо энг муҳими - мотивация, инсоннинг жангга, агар керак бўлса, Ватан йўлида қурбон қилишга ички тайёрлигидир”, — деди Путин.
Россия президенти бошқа етакчилар билан биргаликда Остонада бўлиб ўтаётган КХШТнинг навбатдаги сессиясида иштирок этмоқда. Қозоғистон бу йил ташкилотга раислик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”