10:15 / 29.11.2024
4

Италияда 22 млн обуначига эга бўлган «қароқчи» телевизион тармоқ ёпилди

Италияда 22 млн обуначига эга бўлган «қароқчи» телевизион тармоқ ёпилди
Фото: Getty Images
Италия ҳукумати Европа давлатлари бўйлаб 22 миллион обуначига эга бўлган «қароқчи» телевизион тармоқ фаолиятига чек қўйди. Тармоқ Netflix, Amazon Prime, Paramount, Sky, Disney+ каби стриминг сервис ва телеканаллар контентини ноқонуний узатиш билан шуғулланган.

Қайд этилишича, Италия полицияси Europol ва Eurojust билан қарийб икки йил давомида биргаликда тергов олиб борган. Жорий ҳафтада 270 нафар полициячи Италиядаги 89 та манзилда тинтув ўтказган, уларнинг бошқа давлатлардаги ҳамкасблари эса Буюк Британия, Нидерландия, Швеция, Швейцария, Руминия, Хорватия ва Хитойдаги 14 та объектни кўздан кечирган.

Маълум қилинишича, ўндан ортиқ гумонланувчи қўлга олинган, серверлар ва бошқа ускуналар, шунингдек, қиймати 1,65 миллион еврони ташкил этадиган криптовалюта мусодара қилинган.

Eurojust маълумотларига кўра, ушбу тармоқ дунёдаги энг йирик ноқонуний сервислардан бири бўлиб, йиллик даромади 3 миллиард еврога етган. Қонуний равишда фаолият юритувчи телеканал ва стриминг сервислар эса унинг фаолияти ортидан 10 миллиард евро зарар кўргани айтилмоқда.

Италия ҳукуматининг маълум қилишича, «қароқчилар» ўзларини ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали реклама қилган, филмлар, сериаллар, спорт трансляцияси ва бошқа контентларни томоша қилиш учун эса ойига 10 евро тўлаш кифоя бўлган. Италиялик прокурор Франческо Курционинг таъкидлашича, «ушбу ноқонуний фаолият даромадини кокаин савдосига қиёслаш мумкин».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда 22 млн обуначига эга бўлган «қароқчи» телевизион тармоқ ёпилди