date
views 275

Қудуққа тушиб кетган одам уч кун бақирди – одамлар уни арвоҳ деб ўйлаб қутқармадилар...

Қудуққа тушиб кетган одам уч кун бақирди – одамлар уни арвоҳ деб ўйлаб қутқармадилар...
Фото: 120.su
Таиланд ва Мянма ўртасидаги чегарани қўриқлаётган чегарачилар шубҳали қичқириқни эшитдилар.

Айнан мана шу 12 метр чуқурликдаги қудуқда нотаниш одам уч кундан бери ёрдам сўраётганди. Эркак қутқарилди – у чарчаган, кўплаб жароҳатлар олган, шунингдек, йиқилиб тушганда билагини синдирган эди.

Қутқарилган эркакка тиббий ёрдам кўрсатилди ва қудуқни ёпиб ташлаш ишлари бошлаб юборилди. Полиция яқин атрофдаги қишлоқ аҳолисига ушбу воқеа билан боғлиқ саволларни берди.

Маълум бўлишича, қишлоқ аҳолиси уч кун давомида қудуқдан келаётган қичқириқларни эшитишган. Айниқса, аянчли бақириқ тунда ҳаммани безовта қилган. Аммо содда ва инс-жинсларга ишонадиган одамлар қудуқда арвоҳ безовта бўлаяпти, деган қарорга келишди – ким шунчалик қичқираётганини текширишга журъат этмадилар.

Ҳар ҳолда эркак жасур чегарачилар туфайли омон қолди. Агар жабрланувчи қутқарилмаганда, ким билсин қишлоқ одамлари йиллар давомида қудуқда арвоҳнинг овози эшитилиши ҳақидаги афсонани бир-бирига айтиб юришармиди?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қудуққа тушиб кетган одам уч кун бақирди – одамлар уни арвоҳ деб ўйлаб қутқармадилар...