
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони генерал Пурҳошимий Сурия исёнчиларининг Ҳалаб ғарбига уюштирган ҳужуми чоғида ўлдирилгани айтилмоқда.
Эроннинг Тасним ахборот агентлигига кўра, «ҳарбий маслаҳатчи» сифатида таърифланган бригада генерали Ҳалаб яқинида Сурия мухолифатининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳисоботда Пурҳошимийнинг ҳарбий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Икки кундан бери Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида президент Башар Асад режими ва ҳукуматга қарши қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
Тўқнашувлар чоғида мухолифлар Асад режими назорати остидаги 39 қишлоқни қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар