5
Биологик ёшни ўлчашнинг янги усули таклиф қилиняпти. Бу қаришни тўхтатишга ёрдам бериши мумкинми?
Фото: Shutterstock
Эпигенетик соатлар инсоннинг биологик ёшини аниқлаш усули. ДНК чизгиларидаги эпигенетик ҳаракатлар вақт ўтиши билан ўзгаради. Эпигенетик соатларни аниқлаш эса шу ўзгаришларни тахмин қила олиш концепциясига асосланади. Улар одатда қаришнинг асосий механизмларини тушинтирмасдан битта ёшни тахмин қилади холос. Тадқиқотчилар эса инсон тана аъзолари турлича тезликда қаришини ўлчаш устида ишлаб келадилар.
Яқинда Ҳарвард университети олимлари Ageome деб номланган ўлчаш усулини тақдим этди. Унга кўра, қаришни битта биологик ёш билан баҳолаб тасвирлаш мураккаб. Тадқиқотда Ageome ҳисоблаш тизимидан фойдаланилган. Унда бир вақтнинг ўзида сичқонлар ва одамлардаги минглаб молекуляр йўлларнинг эпигенетик ёши ўлчанган.
Ageome организмнинг умумий биологик ёшини унинг функционал модулларининг жамоавий ёшига қараб тахмин қилиш мумкинлигига асосланади. Яъни аъзолар турли тезликларда қариши ва турли биологик ёшга эга бўлиши мумкин. “Анъанавий соатлардан фарқли ўлароқ, Ageome ҳужайра функцияларидаги биологик қаришнинг юқори ўлчамли тасвирини тақдим этади. Бу эса одам, популяция ва турлар бўйлаб қариш динамикасини ҳар томонлама баҳолаш имконини беради”, – дейилади тадқиқотда.
Таъкидланишича, Ageome’ни узоқ умр кўришга ёрдамлашиш усулларида қўллаш мумкин. Умуман олганда касалликларни башорат қилишга асосланган эпигенетик биологик белгилар соғлиқни яхшилашга ёрдамлашиб, одамларнинг соғлиқ харажатларини камайтириши мумкин. Ҳаёт тарзини ўзгартиришдан тортиб, экспериментал терапиялар, ҳужайраларни қайта дастурлашгача – ҳаммаси биологик қаришни секинлаштириш, касаллик хавфини камайтириш ва соғлом йилларни узайтиришга қаратилган.
Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, ҳужайраларни қайта дастурлаш ҳужайраларни ёшартириш билан бирга, баъзи функционал модулларнинг қаришини ҳам тезлаштириши мумкин.
Тадқиқотчилар юрак, мия, ўпка ва буйраклар каби асосий тана азолари қаришини моделлаштириш учун плазма оқсиллар олган. Бу ёндашув уларга баъзи органларнинг бошқаларга нисбатан қандай қаришини кузатиб бориш, ҳар бир аъзонинг муайян касалликларга мойиллигини аниқлаши мумкин бўлган ёшга оид ноёб маълумотларни тўплашга имкон берган. Ageome саратонни ҳам самаралироқ башорат қилишга ёрдам бериши таъкидланган.
Изланишлари шуни кўрсатадики, айрим органларнинг биологик ёши касалликлар хавфини яхши прогноз қилишга ёрдам беради. Мисол учун, миянинг кексайиши Алцгеймер касаллигининг юқори хавфини кўрсатса, кекса ўпка сурункали ўпка касаллиги кабиларга тезроқ чалиниши мумкин. Ёш мия ва иммун тизими эса узоқроқ вақт касалликлардан холи бўлишни таъминлаши мумкин. Ёшроқ ҳаёт белгилари бўлганларда ўлим хавфи сезиларли қисқаргани кўринган.
Парҳез ва жисмоний машқлар каби турмуш тарзи омиллари маълум органларда қаришни секинлаштириши олдиндан маълум. Ҳарвардда айни пайтда ҳужайра функцияларида қаришга қарши таъсири учун баъзи дорилар синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳаракатлар бир кун келиб биологик қаришнинг айрим жиҳатларини секинлаштириши, тўхтатиб қўйиши ёки ҳатто тескарисига олиб келадиган усулларни аниқлашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)