Фото: AP
Россия президенти Владимир Путин Германия собиқ канцлери Ангела Меркелдан 2007 йилда Сочидаги учрашувларидан бирида Кони лақабли лабрадори қатнашгани учун очиқчасига узр сўради.
«Мен унга яна айтаман: Ангела, мени кечир, мен сенга бундай руҳий оғриқ келтиришни хоҳламагандим, аксинча, суҳбатимиз учун қулай муҳит яратмоқчи эдим», — деди Путин журналистлар илтимосига кўра Меркелнинг воқеани тасвирлаб берган хотираларидан парчалар бўйича.
Германия собиқ канцлери Путин итни унинг қўрқувини била туриб, атайлаб ичкарига киритган, деб ҳисоблайди, чунки Россия томони бу ҳақда аввалроқ огоҳлантирилган. Путиннинг таъкидлашича, у канцлернинг қўрқуви ҳақида билмаган.
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
Германия собиқ канцлери Ангела Меркел Россия президенти Владимир Путин 2000 йилда биринчи марта президентликка келганида Украинага ҳужум қилиш режасига эга бўлмаганини айтди. Катта эҳтимол билан, у ҳокимиятда бўлган вақтида бундай фикрга келган ва Ғарб Россия билан муносабатларда «ҳаммасини тўғри қилдими» ёки йўқми, шу ҳақда савол бериши керак, деди у 22 ноябр куни нашр этилган Der Spiegel ҳафталигига берган интервюсида.
«Мен бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Очиғини айтсам: Путиннинг Украинага ҳужумини оқлайдиган бирон бир сабаб йўқ. Аммо Ғарбда бирдамлик бўлса яхши бўларди. Биз кутилганидек кучли бўлолмадик», — деди у.
Меркелнинг айтишича, у Путин ҳақида «ҳеч қачон иллюзияларга эга бўлмаган». «У ҳар доим диктаторлик тенденцияларига эга эди, мен кўпинча унинг хотиржамлигидан ғазабланардим», деди собиқ канцлер. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди