Коллаж: “Дарё”
Хитойлик миллиардер Жастин Сан деворга скотч билан ёпиштирилган 6,2 миллион долларлик бананни еди. У италиялик рассом Маурисио Каттеланнинг ушбу санъат асарини аукционда харид қилганди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Миллиардер TRON блокчейн платформасининг асосчиси бўлиб, ўтган ҳафта кимошди савдосида “Комедиан” номли санъат объектини сотиб олганди. У ўшанда бананни шунчаки санъат асари эмас, балки “маданий ҳодиса” деб атаб, ейишга ваъда берганди.
Гонконгдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган 29 ноябрь кунги конференцияда Сан берган ваъдасини бажарди. У деворга скотч билан ёпиштирилган бананни еди. Жастин Сан санъат асари бошқа бананлардан мазалироқ эканини таъкидлади.
“Комедиан” асари биринчи марта 2019 йилда Майами Бичдаги Art Basel кўргазмасида намойиш этилган, ўшанда томошабинлар орасида бу ҳақиқий санъатми ёки шунчаки ҳазилми, деган баҳслар келиб чиққан.
Жастин Сан — келиб чиқиши хитойлик тадбиркор бўлиб, у ўзининг биринчи пулларини Snapchat’нинг хитойлик аналоги бўлган Peiwо иловасида ишлаб топган. 2014 йилда у крипто ҳамжамиятига қўшилган ва ўшандан бери блокчейн лойиҳаларига эътибор қаратмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олий суд раиси қабулидан кейинги таассуротлар: “Замон ўзгарганига гувоҳ бўлдим”