20:33 / 29.11.2024
5

Шольц Зеленскийга Путин билан суҳбати тафсилотларини ошкор қилди

Шольц Зеленскийга Путин билан суҳбати тафсилотларини ошкор қилди
Фото: Getty Images
Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, суҳбат давомида немис сиёсатчиси Зеленскийга Путин билан суҳбати ҳақида гапириб берди.

Германия канцлери Путин билан бўлиб ўтган суҳбати тафсилотлари ҳақида гапирди. Кўриниб турибдики, фақат қурол кучи ва дипломатия кучи биргаликда уруш айбдорини тинчликка мажбурлаши ва тинчликка фақат куч билан эришиш мумкин”, деб ёзади Зеленский ўзининг Telegram каналида.

Унинг таъкидлашича, Москвани “ҳақиқий тинчлик”ка рози бўлишга мажбурлаш учун “Россияга босим”ни кучайтириш ва Украина позициясини мустаҳкамлаш зарур.

Шольцнинг Путин билан телефон суҳбати икки ҳафта аввал, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. Қайд этилишича, музокаралар Германия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Россия етакчисига кўра, Россия “Украина томонидан тўхтатилган” музокараларни қайта бошлашга очиқ ва буни ҳеч қачон рад этмаган.

Россиянинг таклифлари яхши маълум ва улар июнь ойида Россия Ташқи ишлар вазирлигида қилган нутқида баён этилган. Мумкин бўлган келишувлар Россиянинг хавфсизлик манфаатларини ҳисобга олиши, янги ҳудудий воқеликларга асосланиши ва, энг муҳими, можаронинг асосий сабабларини бартараф этиши керак”, дейилади Кремль баёнотида.

Путин ва Шольц суҳбат давомида Россия ва Германия муносабатларини ҳам муҳокама қилди. Россия раҳбари “Германия ҳукуматининг дўстона бўлмаган муносабати оқибатида икки давлат ўртасида барча йўналишлардаги алоқалар мисли кўрилмаган таназзулга учраганини” таъкидлаган. У агар немис томони қизиқиш билдирса, Москва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини қайд этган. Томонлар Яқин Шарқдаги можарони ҳам муҳокама қилган.

Шольц Украинадаги фуқаролик инфратузилмаларига уюштирилаётган Россия ҳаво ҳужумларини қоралади

Deutsche Welle’нинг хабар беришича, Шольц Путин билан суҳбатда Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига қаратилган Россия ҳаво ҳужумларини кескин қоралаган. Бундан ташқари, Германия канцлери Путинни КХДР аскарларини Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун Россияга юбориш “можаронинг кескинлашувига ва кенгайишига олиб келиши” ҳақида огоҳлантирган.

Немис сиёсатчиси Россиянинг бу урушдан кўзлаган мақсадларининг ҳеч бири амалга ошмаслигини аниқ айтган ва у Москвани “Киев билан жиддий музокаралар олиб боришга” тайёр бўлишга чақирган. У Украинани қўллаб-қувватлаш узоқ муддатли муносабат эканини қўшимча қилган.

Икки давлат етакчилари “алоқада бўлишга” келишиб олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шольц Зеленскийга Путин билан суҳбати тафсилотларини ошкор қилди