date
views 71

Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади

Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Фото: Ministry of defence of Ukraine
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли кучлари қуруқлик қўшинларининг янги қўмондони этиб Михайло Драпатийни тайинлади.

У штабнинг Олий бош қўмондон Александр Сирский билан учрашуви чоғида тегишли қарорга келганини маълум қилди. Шунингдек, Олег Апостол Украина Қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари этиб тайинланди.

«Генерал-майор Михайло Драпатий Харкив йўналишида мудофаани муваффақиятли ташкил қилди ва Россия қўшинларининг ҳужумкор операциясини тўхтатди. Полковник Олег Апостол 95-махсус ҳаво ҳужуми бригадасининг тажрибали қўмондони. Ҳар иккиси ҳам жангларда ўзининг самарадорлигини исботлади», дейилади хабарда.

Зеленский сўзларига кўра, уларнинг асосий вазифаси армиянинг жанговар самарадорлигини ошириш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш сифатини таъминлаш ва одамларни бошқаришга инновацион ёндашувларни жорий этишдан иборат.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади