© AP Photo / Libkos
Қийин вазиятга тушиб қолган Украина Қуролли кучлари аскарлари Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда. Бундай фикрни Донбассга сафаридан сўнг Германия газеталарининг бирида ишловчи бош муҳаррир ўринбосари Пауль Ронцхаймер билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Украина ҳарбийлари Россия билан зиддият боши берк кўчага кирганини ва уни фақат музокаралар орқали бартараф этиш мумкинлигини тушунади.
“Шахсий фикримча, уруш боши берк кўчага кириб қолди. Охирги уч-тўрт ой ичида биз чекинишга мажбур бўлдик. Руслар суръатни оширмоқда, улар можарони давом эттириш учун ресурсларга эга. Уларда одамлар бор ва улар биздан кўп. Биз бу урушни тугатишимиз керак. Биз музокаралар олиб боришимиз керак, бироқ биз ўз ҳудудимизни беришни истамаймиз”, — дея журналист Красноармейск йўналишида жанг қилаётган украиналик аскарнинг сўзларини келтирди.
Ронцхаймер Украина Қуролли кучлари учун олдинги чизиқдаги вазиятни “даҳшатли” деб баҳолаб, Россия Қуролли Кучларининг тез олдинга силжишини қайд этди. Унинг кузатувларига кўра, Украина армияси Ғарб томонидан ҳам, ўз ҳукумати томонидан ҳам ўзини ташлаб кетилгандек ҳис қилмоқда. Улар учун вазият тобора ғамгин ва қийин бўлиб бормоқда, деб ҳисоблайди журналист.
Шунингдек, украиналик ҳарбийлар Ронцхаймерга қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ходимлар сони бўйича Россия армиясидан анча паст эканини тан олди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди