Фото: Bakr Alkasem/AFP/Getty Images
Сурия президенти Башар Асад кучларига қарши курашаётган жангарилар гуруҳи мамлакатнинг энг катта шаҳри Ҳалабга кирганини эълон қилди. Бу ҳақда CNN исёнчилар баёнотига таяниб ёзди. Ушбу маълумотни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконсиз.
«Бизнинг кучларимиз Ҳалаб шаҳрига киришни бошлади», деб телеканал янги ташкил этилган исёнчилар коалицияси Ҳарбий операциялар қўмондонлиги баёнотидан иқтибос келтирди.
«Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув гуруҳи» (Буюк Британияда жойлашган) ҳам жангарилар Ҳалабга кирганини хабар қилди. Шаҳардаги гувоҳларнинг AP агентлигига айтишича, аҳоли ракета ҳужумлари ва ўққа тутилгани учун шаҳарнинг ғарбий чеккасидаги ҳудудлардан қочиб кетмоқда.
29 ноябр куни эрталаб Туркиянинг Anadolu давлат агентлиги жангарилар Ҳалаб чеккасига бир километр узоқликда яқинлашгани ҳақида хабар берди. Икки кун ичида қуролли гуруҳлар Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида 56 та аҳоли пунктини назорат остига олди, шунингдек, Асад кучларига тегишли оғир қуроллар, омборлар ва жиҳозларни қўлга киритди.
Ҳукумат кучлари 29 ноябр куни эълон қилган баёнотда Ҳалаб атрофидаги қишлоқларда жангарилар билан тўқнаш келгани, рақибнинг дронлари ва оғир техникаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Шунингдек, улар жангариларни муваффақиятлари ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айблади.
Ҳалаб Суриянинг 3 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилган энг катта шаҳри бўлиб, 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан бери ҳукумат кучлари ва қуролли мухолифат гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршилик марказига айланди.
2016 йилда Сурия ҳукумати кучлари ва Россия Қуролли кучларининг ҳужуми натижасида жангарилар Ҳалаб чеккасига қувилди. 2020 йилда улар Ҳалабдан тўлиқ қувиб чиқарилган эди.
Суриядаги исёнчилар 27 ноябр куни Ҳалаб вилоятининг ғарбий қисмида Башар Асад ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. Бу минтақада сўнгги тўрт йил ичида биринчи йирик операция экани таъкидланмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди