Фото: Virginia Mayo/AP/picture alliance´
Украина президенти Володимир Зеленский 29 ноябр, жума куни эълон қилинган Sky News телеканалига берган интервюсида, агар у назорат қилаётган мамлакат ҳудуди «НАТО соябони» остига олинса, Киев Россия билан урушнинг «қайноқ фазаси»ни тўхтатишга рози бўлишини айтиб ўтди. У ОАВ хабарларига шундай изоҳ берди, унга кўра, Доналд Трампнинг урушни тугатиш режаларидан бири Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши эвазига Украина ҳудудларининг бир қисмини Россия назорати остида қолдириш ҳақидаги келишув бўлиши мумкин.
«Агар биз урушнинг қайноқ босқичини тўхтатмоқчи бўлсак, НАТО соябони остидаги Украина ҳудудига эга бўлишимиз керак ва кейин Украина ишғол қилинган ҳудудларни дипломатик йўллар билан қайтариб олиши мумкин», — деди Володимир Зеленский.
Алянсга аъзолик Россия президенти Владимир Путиннинг бошқа ҳудудларни босиб олиш учун «қайтиб келмаслигини» таъминлайди. "Агар сиз НАТОнинг хавфсизлик кафолатисиз урушни шунчаки тўхтатсангиз, у тез орада яна қайта бошланади", деб ҳисоблайди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, йўқолган ҳудудлардан воз кечиш ҳақида гап кетмаяпти. Зеленскийнинг сўзларига кўра, бунинг учун Шимолий Атлантика алянси Украинани Қримни ўз ичига олган халқаро тан олинган чегаралари доирасида таклиф қилиши керак. Кейин, унинг сўзларига кўра, босиб олинган ҳудудлар «дипломатик» тарзда қайтарилиши мумкин. Зеленский аввалроқ Украина ҳеч қандай мақом эвазига ўз ҳудудларидан ҳеч қачон воз кечмаслигини айтган эди.
Шимолий Атлантика алянсига таклиф Зеленскийнинг октябр ойида оммага тақдим этилган «ғалаба режаси» биринчи бандидир.
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Оқ уй Украинани НАТОга аъзо бўлиш учун расмий таклиф қилишга ошкор чақириқ билан чиқмоқчи эди, аммо бундай қилмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg 23 ноябр куни ёзган. Унга кўра, амалдаги президент Жо Байден маъмурияти «қисқа муддатда муваффақият қозониш эҳтимоли пастлигини ҳисобга олиб,» бундай рамзий чақириқ ғоясидан воз кечган. Бунинг ўрнига, деб ёзади Bloomberg, Украинага шундай кафолатлар берадиган икки томонлама хавфсизлик келишувларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Агентлик қайд этишича, «Байден Украина президенти Володимир Зеленскийга Доналд Трампнинг 2025 йил 20 январга режалаштирилган инаугурацияси олдидан имкон қадар кучли ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда». Оқ уй томонидан қабул қилинган энг муҳим қарорлардан бири Украинага Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга узоқ масофали Ғарб қуроллари билан зарба йўллаш учун берилган рухсатдир. Бундан ташқари, Бразилияда ўтказилган G20 саммитида Байден Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга чақирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда