12:04 / 30.11.2024
8

Ким Чен Ин: “АҚШ Украинадаги можарони кучайтирмоқда”

Ким Чен Ин: “АҚШ Украинадаги можарони кучайтирмоқда”
Фото: KCNA
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашувда АҚШ масъулиятсиз чоралар кўриш орқали Украинадаги можарони чўзаётгани ва кескинлаштираётганини айтди.

Ким Чен Ин Украинадаги вазият кундан-кунга оғирлашиб бораётганидан жиддий хавотир билдирар экан, сўнгги пайтларда Қўшма Штатларнинг Россияга қарши кўраётган чоралари можарони чўзаётган ва барчага таҳдид солувчи масъулиятсиз ҳаракатлар эканлиги ҳақидаги позициясини билдирди”, дея хабар беради KCNA.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Россия ҳудудига зарба бериш учун Ғарбнинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланиш можарога бевосита аралашув ҳисобланади ва бундай ҳаракатлар “халқаро ҳамжамият томонидан қораланиши керак”.

Шимолий Корея етакчисининг қўшимча қилишича, “КХДР ҳукумати, армияси ва халқи Россия Федерацияси сиёсатини изчил қўллаб-қувватлашда давом этади”.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп жамоаси муносабатларни “юмшатиш” ва қуролли можаро хавфини бартараф этиш мақсадида КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан тўғридан тўғри музокара ўтказмоқчи экани хабар қилинганди.

Фото: CNN
Манбаларга кўра, янги дипломатик саъй-ҳаракатлар қандай натижа бериши ҳозирча номаълум. Бироқ Трампнинг асосий мақсади АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги асосий алоқаларни тиклашдан иборат. Сайланган президент жамоаси ҳозирча сиёсий мақсадларни муҳокама қилмаяпти. Чунки Яқин Шарқ ва Украинадаги долзарб муаммолар туфайли Пхеньян билан муносабатлар иккинчи даражали бўлиб қолиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин: “АҚШ Украинадаги можарони кучайтирмоқда”