12:25 / 30.11.2024
7

Финляндия Россия билан чегара яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади

Финляндия Россия билан чегара яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади
Фото: Репорт.аз
Финляндия Россия чегарасига яқин жойда 2,8 минг ҳарбий хизматчи иштирокида қуруқликдаги машғулотларни бошлади. “Репорт” хабарига кўра, машғулотлар 30 ноябрдан 4 декабрга қадар Кажаани ва Куҳмо шаҳарларидаги Вуосанка ва Сотинпуро полигонларида бўлиб ўтади.

Манёврларда 600 та транспорт ва жанговар ҳарбий техника, NN90 транспорт вертолёти ва МD 500 енгил вертолётидан фойдаланилади.

Ҳарбийлар ҳужумга ва мудофаага тайёргарлик кўриш, яқинлашиб келаётган душманни йўқ қилиш, шунингдек, тунда жанг қилиш ва қиш шароитида жанговар ҳаракатлар олиб боришни машқ қиладилар.

Бунгача ERR телерадиокомпанияси декабрь ойининг биринчи ярмида Шимолий Атлантика альянси (НАТО) давлатлари иштирокида Эстонияда “Чақмоқ” (Pisne) ҳарбий машғулотларини ўтказиш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Финляндия аёлларни Россияга қарши урушга тайёрлаётгани хабар берилганди.

Фото: Наста
Маълум қилинишича, аёлларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, гулхан ёқиш, очиқ ҳавода овқат пишириш ва чодирлар ўрнатиш ўргатилмоқда. Улар киберхавфсизлик, руҳий барқарорлик, ёввойи табиатда омон қолиш кўникмалари бўйича ҳам билим олмоқда. Шундай аёллар гуруҳларидан бири Финляндиянинг шарқидаги ҳарбий базада таълим ўтамоқда.

Аёлларни фавқулодда вазиятларга тайёрловчи курс Наста деб номланади, у 1997 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. У қисман Финляндия Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади ва Миллий мудофаани ўқитиш ассоциациясидан катта ёрдам олади. Наста тахминан 100 минг аъзога эга. Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланган 2022 йил 24 февралда курсга қизиқиш мисли кўрилмаган даражада ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Финляндия Россия билан чегара яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади