date
views 51

АҚШ Тайванга 385 млн долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Тайванга 385 млн долларлик қурол сотишни маъқуллади
Фото: Репорт.аз
АҚШ Давлат департаменти Тайванга тахминан 385 миллион долларлик F-16 қирувчи самолётлари ва радар қисмларини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда Пентагоннинг мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги маълум қилган.

Давлат департаменти, шунингдек, Тайванга такомиллаштирилган мобил абонент ускуналари ва уларни қўллаб-қувватлаш қурилмаларини тахминан 65 миллион долларга сотишни маъқуллади, деди Пентагон. Битимнинг асосий пудратчиси General Dynamics компанияси ҳисобланади.

Тайван Мудофаа вазирлиги сотувлар бир ой ичида “кучга кириши”ни кутаётганини ва жиҳозлар F-16 флотининг жанговар тайёргарлигини сақлашга ҳамда “мустаҳкам мудофаа кучларини яратишга” ёрдам беришини айтди.

Аввалроқ Хитой АҚШни Тайван билан муносабатларда “максимал эҳтиёткор бўлишга” чақирганди.

Шунингдек, Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ кесиб ўтиши мумкин бўлмаган тўртта “қизил чизиқ” ҳақида гапирган.

Фото: Bloomberg
Тайван масаласи, демократия ва инсон ҳуқуқлари, Хитой тизими ва ривожланиш ҳуқуқи, Хитойнинг баҳслашиш ёки босиб ўтиш мумкин бўлмаган тўртта қизил чизиғи ҳисобланади”, деди Си Цзиньпин Лима шаҳрида бўлиб ўтган Осиё—Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги раҳбарларининг норасмий учрашуви доирасида.
Пекин ва Вашингтон 2022 йил августида АҚШ Вакиллар палатаси собиқ спикери Ненси Пелоси Тайванга борганда юқори даражадаги ҳарбий алоқаларни узганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Тайванга 385 млн долларлик қурол сотишни маъқуллади