Фото: Getty Images
Грузия Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, 29-30 ноябрь кунлари Тбилиси марказида 107 нафар намойишчи ҳибсга олинган, 10 нафар полициячи яраланган.
Қайд этилишича, кеча давомида намойишчилар полицияга жисмоний қаршилик кўрсатиб, уларга турли буюмлар, тошлар, шиша бутилкалар, темир буюмлар ва пиротехника воситаларини улоқтирган.
“Намойиш иштирокчиларининг зўравонлик, ноқонуний хатти-ҳаракатларини жамоатчилик яққол кўрди ва шу сабабли ички ишлар вазирлиги ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган махсус воситалардан фойдаланиб, жамоат тартибини тиклашди”, дейилади ИИВ хабарида.
Грузия пойтахтида мамлакатнинг Европа иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни кечиктириш ҳақидаги қароридан норози бўлганлар томонидан намойишлар давом этмоқда.
Аввалроқ Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилиси 2028 йилгача Европа иттифоқига қўшилиш бўйича Брюссел билан музокараларни бошламаслигини ва бу муддат учун Европа иттифоқининг ҳар қандай бюджет грантларидан воз кечишини маълум қилганди.
Аввалроқ Грузия мухолифати муддатсиз кеча-ю кундуз норозилик акциясини эълон қилганди.
Фото: AP
19 ноябрь куни Грузия мухолифати ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси мухолифлари янги сайловлар ўтказиш талаби билан Тбилисининг асосий магистралларидан бирини тўсиб қўйди.
Тбилиси давлат университети биноси ёнидаги йўлда намойишчилар ўттизга яқин чодир қуриб, уларда тунаб қолишди. Иштирокчилар қайта сайланишга эришгунларича норозилик чодирларини аввал пойтахтда, кейин эса бутун мамлакат бўйлаб турли жойларга кўчиришни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди