06:00 / 01.12.2024
9

Зеленский: «ЕИ ва АҚШ билан биргаликда урушни 2025 йилда тугатамиз»

Зеленский: «ЕИ ва АҚШ билан биргаликда урушни 2025 йилда тугатамиз»
Фото: AP Photo
Украина президенти Володимир Зеленский келаси йили Россияга қарши мудофаа урушини олиб бориш учун «барча имкониятлар»ни кўрмоқда. Бу ҳақда у Sky News’га берган интервюсида маълум қилди.

«Биз Европа, АҚШ ва албатта, Украина билан биргаликда буни амалга ошира оламиз», — дейди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп РФ президенти Владимир Путинга катта босим ўтказа олади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, уруш «тез» тугаши мумкин, амму бу «бошқа етакчиларнинг қарорлари ва иштирокига боғлиқ».

Шунингдек, Зеленский АҚШ Киевдан сафарбарлик ёшини пасайтиришни талаб қилгани тўғрисидаги хабарга изоҳ берар экан, «ҳақиқий муаммо» бу халқнинг етишмаётганида эмас, балки ғарбдаги иттифоқчилар етарлича ҳарбий ёрдам кўрсатмаётганида эканини айтди.

Украина етакчисининг сўзларига кўра, у Ғарбдан «бир йилдан ошиқроқ вақт олдин» Украина Қуролли кучларининг 10 та бригадасини таъминлашни сўраган, аммо ҳозирги кунга келиб уларнинг фақат 2,5 таси қуроллантирилган. «Европалик ёки америкалик амалдорларда сафарбарликни тезлаштириш режаси бўлса, шерикларимиз ўз ишини, биз эса ўзимизнинг ишни қилишимизни хоҳлайман», — дейди Зеленский.

Интервю давомида Зеленский Киев мамлакатнинг назорат остидаги ҳудудлари «НАТО зонаси остига» олинса, урушнинг «қайноқ фазасини» тўхтатишга рози бўлишини маълум қилди. Президентнинг қўшимча қилишича, Украина мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларини келишув орқали қайтариб олиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, НАТОга аъзолик бошқа ҳудудларни эгаллаб олиш учун Путиннинг «қайтиб келишига» йўқ қўймайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: «ЕИ ва АҚШ билан биргаликда урушни 2025 йилда тугатамиз»