21:28 / 01.12.2024
41

Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди

Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
© Sputnik / Асатур Есаянц
Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди, дея хабар берди Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.
Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмалар билан танишди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган “Хамса” асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган “Шамс ва Муштарий” достонидир.

© Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази
Айтилишича, ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган. Шунингдек, иштирокчилар Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар, жумладан, VIII асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари билан таништирилди.

© Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази
Навоий ижодининг юксак чўққиси "Хамса" асаридир. Унинг яратилиши туркий халқлар адабиётида муҳим воқелик бўлган. Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ "Хамса" яратди ва шу билан туркий тилда кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. “Хамса” яъни “Беш достон” асарини яратиш - мумтоз шарқ адабиётининг энг мукаммал анъаналаридан бири бўлган. Шу сабаб ҳам тарихда “Хамса” асарини яратган шоирлар бармоқ билан санарли. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса” нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларига ўхшатади.

© Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази
Навоийнинг “Хамса” асари “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабаиъ сайёр” ва “Садди Искандарий” каби йирик достонлардан иборат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди