21:55 / 01.12.2024
32

Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди

Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
© РИА Новости / Стрингер
АҚШ президенти Жо Байден “қора жума”даги харид чоғида “Исроилга қарши китоб” билан кўзга ташланиб, ёнидан ўтиб кетаётганларни ҳайратда қолдирди, деб ёзади “The New York Post”.

Байден Шукрона куни байрами доирасида рафиқаси билан Массачусетс штатидаги Нантакет оролига ташриф буюрди. У маҳаллий китоб дўконидан "Фаластиндаги юз йиллик уруш" китобини омма олдида қўлида ушлаган ҳолда чиқди.

“The New York Post”нинг тушунтиришича, китоб аниқ “Исроилга қарши” характерга эга: у Фаластин тарихини яҳудий халқи фойдасига "турли томонлар маҳаллий аҳолига қарши олиб борган" мустамлакачилик уруши призмаси орқали кўриб чиқади. Шунингдек, унда Исроилнинг фаластинликларга нисбатан камситувчи сиёсатига урғу берилади.

Китоб муаллифининг ўзи, Колумбия университети профессори Рашид Холидий бу харид "тўрт йилга кечикканидан" шикоят қилди.
Байден китобни ўзи сотиб олганми ёки совға сифатида олганми, номаълумлигича қолмоқда.

Январь ойида Оқ уйни тарк этадиган Байден АҚШнинг энг кекса президенти бўлиб, ноябрь ойида 82 ёшга тўлади. Унинг ўзи ёшини тажриба исботи деб ҳисоблайди ва соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолари йўқлигини таъкидлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди