Фото: The Jerusalem Post
Бирлашган Араб Амирликларида ўлдириб кетилган исроиллик раввин Зви Коганни дастлаб Уммонга ўғирлаб кетиш режалаштирилган. Бу ҳақда манбаларга таяниб,Wall Street Journal хабар берди.
Хабарга кўра, раввин стоматолог қабулига борган ва қайтиб келмаган. Орадан бир неча кун ўтгач, унинг жасади Уммон чегараси яқинида топилган. Ҳодиса бўйича ўтказилган терговга кўра, хавф-хатарсиз уйдан чиқиб кетган раввин ўғирлаб кетилган. Бироқ ўғриларнинг раввинни Уммонга олиб кетиш режаси ўхшамаган ва у ўлдирилган. Тергов жараёни билан таниш бўлган манбага кўра, қотиллик муваффақиятсиз ўғирлаш пайтида содир бўлган.
Раввиннинг рафиқаси Ривки Коган эрига боғлана олмагач, маҳаллий яҳудий жамоасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Жамоа ва ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари кенг кўламли тергов бошланишига олиб келган, оқибатда гумонланувчиларнинг шахси аниқланган.
Раввиннинг ўлими: Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда
БААда 21 ноябрь куни исроиллик раввин Зви Коган бедарак йўқолди. 24 ноябрь куни махсус хизмат ва хавфсизлик органлари унинг жасадини топди. Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг “Хабад” диний ҳаракатида фаолият юритган ва унинг Абу Дабидаги вакили бўлган. Исроил ҳукумати раввинни Эрон разведкаси кузатгани ҳақидаги маълумотларга эгалигини даъво қилмоқда. Теҳрон мазкур айбловларни рад этган.
24 ноябрь куни раввинни ўлдиришга гумонланиб Ўзбекистоннинг уч фуқароси қўлга олинган. Жумладан, Олимбой Тоҳирович (28 ёш), Маҳмуджон Абдураҳим (28 ёш), Азизбек Комилович (33 ёш) ушланган.
Фото: WAM
Ҳозирда гумонланувчиларнинг ишлари терговни якунлаш учун прокуратурага топширилган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “қотиллардан бирортаси ҳам омон қолмаслиги”ни таъкидлаган.
Ўзбекистон томони нима демоқда?
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 26 ноябрь куни ТИВ биносида Исроил элчиси Гидеон Лустиг билан учрашган.
“Зви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирдик. Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ”, деб ёзди вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини айтган.
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Абу Дабидаги элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?