08:23 / 02.12.2024
44

Германияда 17 ёшли бола йирик теракт уюштиришга уринди

Германияда 17 ёшли бола йирик теракт уюштиришга уринди
Фото: Билд
Германиянинг Элмсхорн шаҳрида 17 ёшли Эмин Б. йирик террорчилик ҳаракатини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Билд хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, ўсмир Рождество байрами арафасида юк машинаси билан одамларни босиб кетмоқчи бўлган. Бундан ташқари, у ўзининг кураторлари билан портловчи қурилма ясаш ва дипломатик муассасаларга ҳужум қилиш масалаларини муҳокама қилган.

Биз кўплаб қурбонлар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олдик”, деди Германия прокуратураси вакиллари.

Ҳибсга олинишдан олдин ўсмир кузатув остида бўлган. Америка махсус хизматлари немис ҳамкасбларига Эминнинг ИШИД билан боғлиқ суҳбатларда қатнашаётгани ҳақида маълумот етказган. Жумладан, у ҳужумлар уюштиришга тайёрлиги ҳақида ёзган, шунингдек, “кофирлар”га ҳужум қилиш режаларини ҳам тилга олган.

Немис терговчилари унинг портловчи қурилмалар учун таркибий қисмлар харид қилгани ва Ироқ ҳамда Марокашдаги кураторлари билан ёзишмалар олиб борганини тасдиқлаган. Бундан ташқари, Эмин Б. юк машинасини бошқариш бўйича бир неча ҳайдовчилик машғулотларини ўтаган.

Полиция ходимлари, шунингдек, Германияда тайёрланаётган теракт иштирокчиси сифатида Белал Р.ни ҳам қўлга олган. Тинтувлар давомида полиция унинг уйидан ёнувчи моддалар, пиротехника воситалари ва электрон қурилмаларни мусодара қилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда 17 ёшли бола йирик теракт уюштиришга уринди