13:00 / 02.12.2024
11

Зеленский урушни музлатиш оқибатларини айтди

Зеленский урушни музлатиш оқибатларини айтди
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский урушни музлатишга қаршилигини таъкидлаб, бунинг оқибатларини маълум қилди.

"Агар биз ҳозир кучли Украинасиз урушни тўхтатиб қўядиган бўлсак, Путин 3-5 йил ичида яна ҳужум қилиши мумкин. Бундай яна бир ҳужум ҳалокатли оқибатларга олиб келиши эҳтимоли юқори", деди Зеленский.

Сиёсатчига кўра, такрорий босқинчиликнинг олдини олиш учун ғалаба режаси бандларини бажариб, Украинани кучайтириш зарур. Бу, хусусан, етарли миқдорда узоқ масофали ракеталар етказиб бериш ва НАТОга аъзо бўлишга таклиф этишни ўз ичига олади.

Зеленский Украинанинг альянсга аъзо бўлиши учун вариантни таклиф этди. Унга кўра, уруш даврида НАТОнинг 5-моддаси Украинага нисбатан татбиқ этилмайди. Яқинда Зеленский Украинанинг НАТОга аъзолиги Россия бошлаб юборган урушнинг қизғин босқичини тўхтатишга ёрдам бериши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, у босиб олинган ҳудудларни дипломатик йўллар билан қайтариш имконияти борлигини билдирган.

Урушни “музлатиш” Украина ҳудудлари босиб олинганини тан олишни англатади

Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов ҳеч қачон урушни музлатиш сценарийси кўриб чиқилмаслигини айтган. У мазкур қадам Россия учун фойда олиб келишидан огоҳлантирган.

Бу ҳолда улар ғалабани нишонлашарди. Бу ҳеч қачон бўлмайди”, дея таъкидлади Кирилл Буданов.

Урушни “музлатиш”

Украина президенти Владимир Зеленский февраль ойида бу бўйича ҳамкор давлатлари томонидан ҳеч қандай босим йўқлигини таъкидлаган. У Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотлари унинг урушни тўхтатиш ниятида эмаслигидан далолат беришини айтган.

Президент администрацияси раҳбари Андрей Ермак ҳам Зеленский урушни музлатишга ҳеч қачон рози бўлмаслигини таъкидлаган. У мамлакатга музлатилган можаролар эмас, балки адолатли тинчлик кераклигини қайд этган.

Манбаларга кўра, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришгач, Украинага урушни музлатиш ва камида 20 йилга НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишни таклиф қилиши мумкин. Мазкур режа расман тасдиқланмаган, бироқ Трампнинг маслаҳатчиларини уни кўриб чиқмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский урушни музлатиш оқибатларини айтди