Ерга иккита потенциал хавфли 447755 (2007JХ2) ва 2020ХР астероидлари яқинлашади. Улар 4 декабрь куни сайёра яқинидан учиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда НАСА реактив ҳаракат лабораторияси маълум қилди.
Кадр: НАСА
НАСА маълумотларига кўра, 2007JХ2 осмон жисмининг узунлиги 402,3 метрни ташкил қилади. Ундан Ергача бўлган масофа 5 532 113 километрга тенг. Узунлиги 387,7 метр бўлган 2020ХR астероиди эса Ерга 2209287 километрга яқинлашади.
НАСА ва бошқа космик агентликлар томонидан диаметри 140 метрдан катта ва Ердан 7,5 миллион километр масофадан яқинроқ учиб ўтиши мумкин бўлган астероидлар “потенциал хавфли” деб таснифланади. Унинг орбитал йўналиши ўзгарса ёки бошқа объект билан тўқнашиб, траекторияси ўзгарса, хавф ортиши мумкин.
Астероидлар — Қуёш тизимидаги нисбатан кичик осмон жисмлари бўлиб, улар асосий юлдуз атрофида ҳаракатланади. Улар сайёралардан фарқли ўлароқ, нотекис шаклга эга ва атмосфераси йўқ, бироқ йўлдошлари бўлиши мумкин. Кичик астероидлар Ер атмосферасига кирганида ёниб кетади ва метеоритлар деб аталади. Катта астероидлар Ер билан тўқнашганда катта зарар келтириши мумкин. Масалан, 65 миллион йил олдин динозаврларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлган ҳодиса астероид зарбаси билан боғланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди