18:40 / 02.12.2024
10

Зеленский: “Россия босиб олган барча ҳудудларни қайтаришга кучимиз етмайди”

Зеленский: “Россия босиб олган барча ҳудудларни қайтаришга кучимиз етмайди”
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан босиб олинган айрим ҳудудларни қайтаришга армиянинг кучи етмаслигини айтди. Бу ҳақда у Kyodo агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Сиёсатчининг фикрича, “душман” эгаллаб олган барча ерларни куч билан қайтариб олиш ниҳоятда мушкул бўлади. Шу сабабли Украина президенти бу масалада дипломатик ёндашув зарурлигини айтди. Зеленский ҳозирда фронтда оғир вазият кузатилаётгани, душман Украина кучлари позицияларига ҳужум қилишда давом этаётганини айтди.

Шу билан бирга, Украина президенти Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни давлат назоратига қайтариш мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Россия томонидан босиб олинган баъзи ҳудудларни, шу жумладан Қримни куч билан қайтариш қийин. Армиямизнинг бунга кучи етмайди. Бу ҳақиқат. Биз дипломатик ечимларни топишимиз керак", деди Зеленский.

Бироқ, у Украина “етарли даражада кучли” эканига ишонч ҳосил қилсагина, ҳар қандай дипломатик қадамларни бошлаш мумкинлигини билдирди. Акс ҳолда, Владимир Зеленский фикрича, Россия янги тажовузни бошлаши мумкин.

Украина Қримни дипломатик йўл билан қайтармоқчи

Ноябрь ойида Зеленский Fox Newsъга берган интервьюсида Қримни қайтариш учун ўн минглаб одамларини қурбон қила олмаслигини айтди.

"Биз Украинанинг ҳеч бир босиб олинган ҳудудини қонуний жиҳатдан Россияга тегишли деб тан ололмаймиз. Гап 2014 йилдан бери Путиннинг кенг кўламли босқинигача бўлган даврда босиб олинган ҳудудлар ҳақида ҳам бормоқда. Биз буни қонуний жиҳатдан тан олмаймиз ва қабул қилмаймиз. Бошқа томондан, ҳозирча Путинни қўлда қурол билан 1991 йил чегарасига қайтаришга етарли кучимиз йўқлигини тушунамиз", деган эди сиёсатчи.

Украина Қримни дипломатик йўл билан қайтаришга тайёрлиги ҳақида Зеленский 2022 йил сентябрида ҳам айтганди. Шундай бўлиши мумкин. Шубҳасиз, Украинадаги одамлар бу масалани ҳал қилишнинг дипломатик йўлини кўпроқ қўллаб-қувватлайди, деган сиёсатчи. Бошқа муносабатларида у Украина Қуролли кучлари 1991 йил чегараларига чиққанидан сўнг Украина Россия билан музокараларга тайёр бўлишини таъкидлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: “Россия босиб олган барча ҳудудларни қайтаришга кучимиз етмайди”