АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг COVID-19 бўйича қўмитаси икки йиллик ўрганишлардан сўнг якуний ҳисоботини берди. Унга кўра, коронавируснинг ушбу тури Хитойдаги лабораторияда яратилган ва бу тажрибаларга АҚШ ҳам пул ажратган.
Ҳисоботдан асосий бандлар:
— Уханда вирусология институти бор, номи — WIV;
— У ерда айрим вируслар, жумладан, коронавируснинг функцияларини кучайтириш бўйича тадқиқотлар ўтказилган;
— Хитойликлар хавфсизлик техникасига унча риоя қилишмаган, бунинг оқибатида нулинчи беморга вирус юққан бўлиши мумкин;
— 2019 йилнинг кузида WIVнинг бир неча ходими симптомлари COVID-19ни эслатувчи қандайдир касалликка чалинган;
— АҚШ ҳам бунга дахлдор: грант тизимлари орқали Ухандаги вирусология институти (WIV)да ўтказилаётган тажрибаларни молиялаштириб келган. Бунинг жумласига кўршапалаклар коронавируси ва одамларнинг бу вирусни юқтириш эҳтимоли бўйича тадқиқотлар ҳам киради;
— Локдаунлар (карантинлар) вазиятни фақат ёмонлаштирди, бутун бошли авлод — ҳам инсоният, ҳам иқтисодиёт учун унинг оқибатлари даҳшатли бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди"
Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Арман Царукян: "Махачевни нокаут қилишим шарт, чунки..."
Суриядаги исён: ҳукумат қўшини Ҳалабдан чекинди, Россия авиацияси шаҳарни бомбаламоқда
Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди
АҚШ ядро қуролини Украинага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти