Фото: Reuters
3 декабр куни Жанубий Корея Миллий ассамблеяси (парламенти) биносини қуршаб олган ва ичига кирган ҳарбийлар бинони тарк эта бошлади. Бу ҳақда YTN телеканали хабар берди.
Депутатлар мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганидан кейин ҳарбийлар бинодан чиқиб кетгани таъкидланмоқда.
Шунга қарамай, айрим ҳарбийлар ҳамон парламент биноси яқинида навбатчиликни давом эттирмоқда, деб қайд этди телеканал.
Аввалроқ, президент Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолатни эълон қилганидан сўнг, ҳарбийлар бу қарорни таъминлаш учун парламент биносига кирган эди.
Ҳарбий ҳолат Жанубий Кореяда 1980 йилдан бери биринчи марта эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатда ҳар қандай сиёсий фаолият тақиқланади, сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилади, барча оммавий ахборот воситалари давлат назорати остида бўлади.
Шунга қарамай, 300 депутатдан 190 нафари ҳарбийлар томонидан қуршовга олинган Миллий ассамблея биносига кириб, президент қарорини бекор қилишни ёқлаб овоз берди. Парламент қарори кучга кирадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
Александр Усик ва Тайсон Фьюри реванш жангида даҳшатли миқдорда гонорар олади