Фото: Shutterstock
4 декабрга ўтар кечаси Ёқутистонга кичик ўлчамдаги астероид тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Урал федерал университети (УрФУ) олимлари хабар берди.
УрФУ профессори Виктор Гроховскийнинг маълум қилишича, астероид Ер атмосферасига 3 декабр куни соат 21:17 да киради. Унинг сўзларига кўра, астероид Ёқутистондаги Олёкминск ва Ленск посёлкалари ўртасига тушиши кутилмоқда.
Европа космик агентлиги маълумотларига кўра, космик объектнинг диаметри — қарийб 70 сантиметр. «Тўқнашув хавфсиз бўлади ва катта эҳтимол билан шимолий Сибир осмонида қизил оловли шарни ҳосил қилади», — дейилади хабарда.
Telegramʼдаги Астроалерт каналининг аниқлик киритишича, C0WEPC5 номини олган астероид Ер юзасидан 100 километр баландликда атмосфера қатламига киради. Таъкидланишича, космик жисмни ерга тушиш жойидан 500 километр радиусда яхши кузатиш мумкин бўлади.
C0WEPC5 астероиди 2024 йил 3 декабр куни Аризона штатидаги Китт-Пик обсерваториясининг икки метрли телескопи ёрдамида аниқланган.
Ерга ҳар йили кичик ўлчамдаги (1 метргача бўлган) космик объектлардан бир нечтаси тушади. Олимлар одатда бундай жисмларни эрта босқичдаёқ аниқлайди. 2024 йил бошидан бери олимлар Ерга тўртта астероид тушишини прогноз қилган. 4 сентябрда Тинч океанининг жанубий қисмига 2024 RW1 астероиди тушиб, Филиппин осмонида чақнаш ҳосил қилганди — астероид атмосферада ёниб кетган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Зидан катта клубда иш бошлаши кутиляпти
Ла Лига. Мбаппе ва Беллингемнинг голи "Реал"га ғалаба тақдим этди (видеошарҳ)
Зеленский: Украина ҳеч қачон НАТОга қисман аъзоликка рози бўлмайди
Европа Украинага тинчликпарварларни юбориш мумкин деб ҳисоблаяпти