06:53 / 04.12.2024
32

Зеленский: Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариш учун қўшинларимиз етарлича кучга эга эмас

Зеленский: Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариш учун қўшинларимиз етарлича кучга эга эмас
© Sputnik / Валерий Шарифулин / POOL
Владимир Зеленский Япониянинг "Kyodo" агентлигига берган интервьюсида Украина армиясида куч етишмаслигига шикоят қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариш учун бизнинг қўшинларимиз етарлича кучга эга эмас. Бу факт. Дипломатик ечим излаш керак",— деди Зеленский.

Агентликнинг қайд этишича, у Россия қўшинлари Украина шарқида олдинга силжиб бораётгани, Киев учун фронтдаги вазият оғирлигини тушунтирган.

Зеленский, шунингдек, "Украина Россияни тийиб туриш учун етарлича кучга эга бўлгандагина дипломатик воситалар ҳақида ўйлай олади", дея қўшимча қилди.

Шу билан бирга, Ғарбдан кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдам олган Зеленский ҳамкорлар ёрдами етарли эмаслигидан шикоят қилиб, уни кенгайтиришни талаб қилди.

Унинг фикрича, НАТО ўрнини босадиган ҳеч қандай хавфсизлик тузилмаси йўқ. "НАТО Украина хавфсизлигини кафолатлаш учун муҳим", — деди Зеленский ва НАТОга аъзо бўлиш бўйича музокараларга таклиф қилишни талаб қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариш учун қўшинларимиз етарлича кучга эга эмас