Фото: «Москва» агентлиги
Россия полициясидан ҳар ой камида 3 минг киши хизматдан бўшамоқда, мамлакат Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиб борасидаги етишмовчилиги қарийб 20 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда истеъфодаги генерал-майор, Ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича кенгаш аъзоси Владимир Ворожцов маълум қилди.
«Ички ишлар вазирлигида ҳар ой 3 мингдан 5 минг нафаргача полициячи хизматдан бўшаяпти — бу бутун бошли вилоят бошқармаси таркибига тенг. Хизматдан бўшашларнинг бир қисми янгилар келаётгани билан қопланмоқда, аммо шуни тушинишингиз керакки, таржибага эга, билим ва малакаси мавжуд профессионаллар кетяпти, келаётганлар эса кўпинча энг яхши кадрлар эмас», — дейди Ворожцов.
Унинг сўзларига кўра, Россияда шундай ҳудудлар борки, участка инспекторлари лавозимининг 90 фоизи бутланмаган ва битта ходим тўққиз кишининг ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда. Полиция генерали бунга сабаб қилиб моддий таъминотнинг етишмаслигини келтирди.
«Бу ходимлар моддий-пул билан кам таъминланаётганидан. Ички ишлар органлари ходимлари жуда кам маош олишлари аниқ», — дейди у.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлигида қарийб 19 фоиз — 173 мингдан зиёд полициячи етишмаётгани тўғрисида хабар берилганди. Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, ички ишлар органлари шахсий таркиби борасидаги етишмовчилиги 173,8 мингни ёки штат ҳисобида 18,8 фоизни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Сурияда исёнчилар Россия техникасини қўлга киритди ва Идлибни назоратига олди
Танангиз қанчалик қариганини ўзингиз ҳам текширсангиз бўлади
Гвинеяда футбол ўйинидаги фожиали тўқнашувда 100 га яқин одам ҳалок бўлди
Роналду 1 миллион долларлик челленжда мухлисига ютқазди (видео)
Президент маслаҳатчилари бўйича тайинловлар амалга оширилди