Фото: Hufton+Crow
Арабистон яриморолидаги энг йирик давлат — Саудия Арабистони ўзининг ажойиб меъморий лойиҳалари билан бутун дунёга машҳур. Аммо Саудия Арабистони нафақат чиройли бинолар ҳақида, балки уларни боғлаб турувчи транспорт тармоқлари ҳақида ҳам қайғуради. Шу боис 2024 йил 1 декабрдан Ар-Риёд метрополитени ўз ишини бошлади — у машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метро ҳисобланади.
«Поездларнинг машинисти йўқ, уларнинг ҳаракати тезликни, равонлик ва хавфсизликни назорат қилувчи замонавий тизим билан ҳимояланган, эшиклар автоматик очиб-ёпилади. Тўлиқ кондиционерлар билан жиҳозланган станциялардаги платформалар йўловчиларнинг поезд йўлига чиқиб кетишига йўл қўймайдиган замонавий тўсиқларга эга. Шунингдек, метрополитен станциялари ва вагонлари овоз кучайтиргич ҳамда маълумотлар экрани каби илғор тизим билан жиҳозланган», — дейилади хабарда.
Лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, айни вақтда метронинг учта тармоғи очилган, январда яна биттаси, кейинроқ эса иккитаси ишга туширилади. Якунда жами метро йўлининг узунлиги 176 километрга етади, маршрут эса энг муҳим туманлар, бизнес-марказлар ва диққатга сазовар масканларни бирлаштиради. Шу билан бирга, тизим ҳар куни 3,6 миллион йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Умумий ҳисобда шаҳар 85 та метро станциясига эга бўлади. Уларнинг энг кўзга ташланадигани Zaha Hadid архитектура бюроси лойиҳаси асосида қурилган King Abdullah Financial District’дир. Бино конструкцияси ўзига хос режалаштириш ва ёз жазирамасида ҳароратни камайтиришга хизмат қиладиган эгилган панжарасимон шакл билан фарқланади.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони метрополитенида аввалроқ Будапешт, Сидней ва Тайбэйда синовдан ўтган 69 та Alstom Metropolis ва 47 та Innovia Metro поездлари ҳаракатланади. Уларнинг барчаси тўлиқ электрлаштирилган ва эргономиr ўриндиқларга, ёруғлик диодли ёритиш тизимлари ва кондиционерларга эга. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Нукусда россиялик журналист қўлга олингани бўйича расмий изоҳ берилди
Олимлар Арктикадаги денгиз музлари қачон бутунлай эриб кетишини ҳисоблаб чиқди
Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига доир тақиқлар белгиланди
Украинада 10 ойда урушдан қочиш билан боғлиқ 60 мингта «иш» очилган
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди