2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Ижтимоий тармоқларда олмон етакчиси Украинага ядро қуролини олиб келди деган ҳазиломуз овоза ҳам тарқалди. Айримлар эса жомадонда Украинага миллионлаб евро кўмак келтирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Сирли жомадон атрофидаги гап-сўзлар шу қадар болалаб кетдики, Киевдаги матбуот анжуманида журналистлардан бири канцлернинг ўзидан масалага ойдинлик киритишни сўради.
Шольцнинг айтишича, жомадонда шунчаки шахсий эҳтиёж учун керакли буюмларни келтирган, холос. Бинобарин, турли миш-мишу овозаларда асос йўқ.
Албатта, Германия раҳбари Украинага қуруқ қўл билан келмаган экан. Маълум бўлишича, Берлин Киевга 650 млн евро миқдорида қурол-аслаҳа тақдим этади. Бу 1,4 млрд евролик кўмак пакетининг бир қисми саналади.
Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц қирқ йилдан буён тутиб келаётган портфель ҳазил-мутойибалар учун мавзуга айлангани ҳақида ёзган эдик.
«Bree» фирмаси ишлаб чиқарган, «Times 16» русумли қора портфелни Шольц 1980-йилларда Ҳамбург шаҳрида ҳуқуқшунос ёрдамчиси бўлиб ишлаган кезларда 890 маркага сотиб олган. Ўшандан буён дунёда тузумлар ўзгарди, Совет Иттифоқи деган давлат жаҳон харитасидан ғойиб бўлди, Шарқий ва Ғарбий Германия бирлашди, ҳатто «Bree» ширкати касодга учради. Аммо Олаф Шольцнинг портфели ўзгармади!
Маълумот ўрнида, Германия ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда тўртинчи мамлакат саналади. Олмон давлатининг йиллик ЯИМ 4 триллион доллардан ошади. Канцлер Шольцнинг ойлик маоши эса 30 минг еврони ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?
Олимлар инсон танасидан чиқадиган иссиқликни электр энергиясига айлантиришни ўрганди
"Энг яхшиси ҳали олдинда" ёки "Ҳали ҳаммаси олдинда..." иборалари ҳақида
Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда қанча маош олади?
Улуғбек Рашитов жаҳоннинг 2024 йилдаги энг яхши таэквондочиси бўлди