date
views 61

Миллиардер Жаред Айзекман NASA раҳбари бўлиши мумкин

Миллиардер Жаред Айзекман NASA раҳбари бўлиши мумкин
Доналд Трамп миллиардер Жаред Айзекман номзодини NASA раҳбарлигига таклиф қилди. Айзекман — очиқ космосга чиққан профессионал бўлмаган илк астронавт.

Трамп уни «тажрибали тадбиркор, саховатпеша, учувчи ва астронавт», деб таърифлади. Ўз навбатида, Айзекман NASA раҳбарлиги учун номзод бўлиш унинг учун катта шараф эканини маълум қилди.

41 ёшли Жаред Айзекман — тўловлар билан ишловчи Shift4 Payments компаниясининг асосчиси. 2024 йилнинг сентябрида SpaceXнинг илк тижорий — Polaris миссияси таркибига киритилган; у лойиҳа ҳомийларидан эди. Forbes Айзекман бойлигини 1,7 миллиард доллар дея баҳолаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардер Жаред Айзекман NASA раҳбари бўлиши мумкин