Фото: Financial Times
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин ҳокимият вертикалининг асосий етакчиларини қаттиқ танқид қилди ва расмийларни Украина ҳамда Грузия билан муносабатларнинг бузилишида айблади.
2012 йилдан бери Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётган Владимир Колоколцев ва 2011 йилдан буён Тергов қўмитасини бошқариб келаётган Александр Бастрикин “ўз жойларида ўтиришмаяпти”, деди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Тергов қўмитасидаги “юқорида ўтирганлар” президент томонидан қўйилган вазифаларни “сифатли” бажармаяпти.
Қодировни танқид қилишига Crocus’даги терактдан сўнг бошланган ва расмий маълумотларга кўра, собиқ СССР давлатларидан 2 миллионга яқин одамнинг Россиядан чиқиб кетишига олиб келган муҳожирларга нисбатан сиёсатнинг кескинлашгани сабаб бўлди.
“Колоколцев буйруқ берди: энди янги келганларни калтаклашмоқда, олиб кетишмоқда, ҳайдаб чиқаришмоқда — улар биз учун керакли биродарларимиз. Кейин ҳеч ким биз билан дўст бўлишни хоҳламайди, дейишади. Нега биз Украинани, Грузияни йўқотдик? Нега бошқа давлатлар билан муносабатлар кескинлашган? Чунки одамлар давлатда нима бўлаётганини билмайди. Улар ҳудудларга чиқмайди, одамлар билан мулоқот қилмайди. Улар қонунсиз, креслоларда ўтириб, деразадан ташқарида нима бўлаётганига қарамайди”, дея қўшимча қилган Чеченистон етакчиси.
Қодиров Россия Тергов қўмитасининг Москвадаги Бош тергов бошқармаси унга нисбатан тўрт модда бўйича жиноий иш қўзғатган Муслим Мурдиэв ишини изоҳлар экан, “Аллоҳ уларни албатта жазолаши”га ишонч билдирди.
Чеченистонлик ўсмир бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, фуқароларга нисбатан зўравонлик қўллаш орқали жамоат тартибини қўпол равишда бузганликда айбланмоқда. У етти ойдан бери ҳибсда сақланган ва аввалроқ Қодировга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Айбланувчининг сўзларига кўра, у фақат ўз ўртоғини ҳимоя қилган, унга ўзидан анча кучлироқ жанг қўзғатувчиси ҳужум қилган.
Бир кун аввал Чеченистон раҳбари республика фуқаролари билан “Тўғридан-тўғри линия” ўтказди. Чеченистон раҳбари ўзи билан 12 нафар украиналик ҳарбий асирни олиб келган, улар билан камералар остида суҳбатлашган. Қодиров украиналик жангчилардан бирига тўппонча олиб, ўзини отиб ташлашни таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
АҚШ: КХДР Курск яқинида юзлаб ҳарбийларини йўқотди