
«Demoscop» жамоатчилик фикрини ифодаловчи мониторинг бюроси қозоғистонликлар ўртасида миграция муаммоси бўйича сўров ўтказди. Тадқиқотда миграция кайфияти ва малакали мутахассисларнинг четга чиқиб кетиш сабаблари аниқланди.
«Сўров натижаларига кўра, ҳар бешинчи респондент (21%) мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлайди. Уларнинг 6,9 фоизи кейинги икки-уч йил ичида кетишни режалаштирган, 5,6 фоизи ҳозир кетишни хоҳлайди, лекин ҳали имкони йўқ, 8,4 фоизи эса маълум шароитларда кўчиб ўтишни ўйламоқда. Шу билан бирга, 78,5 фоизи яқин йилларда Қозоғистонни тарк этиш ниятида эмас», — таъкидлади тадқиқот муаллифлари.
Миграция кайфиятлари кўпроқ ёшлар ва ўрта ёшдагилар орасида кузатилади. 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган гуруҳда, тахминан 25%, 30 ёшлилар орасида бу кўрсаткич 30% га этади.
Ўттиз ёшлиларнинг ҳар ўндан бири кейинги икки-уч йил ичида кетишни қатъий режаларига эга. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.