
Саудия Арабистони заргарлик фирмаси 33 килограммлик аёллар олтин тақинчоғини ясади. Бу ҳақда Маккаҳ нашри маълум бўлади, деб ёзади "Islam today".
Комплект маржон, билагузук, зирак ва узукдан иборат. У олтиннинг 999-пробасидан ясалган ва энг оғир тақинчоқ сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди.
Уни яратиш учун юз нафар заргар йил давомида ҳаракат қилди. Гарнитур ундаги барча безаклар билан бирга 1,5 миллион долларга баҳоланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар