date
views 68

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди
Фото: Getty Images
Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишидаги иштироки учун 8 декабр куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда прокуратура баёнотига таяниб Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, собиқ вазир Сеул прокуратурасига ўз хоҳиши билан келган ва уни сўроқ қилишган. Ким Ён Хён ҳибсга олинганидан сўнг унинг телефони олиб қўйилган.

Ким Ён Хён 4 декабр куни президент томонидан жорий этилган ҳарбий ҳолат бўйича масъулиятни зиммасига олиб истеъфога чиққанди. Маълумотларга кўра, айнан мудофаа вазири президент Юн Сок Ёлга ҳарбий ҳолатни жорий этиш таклифини берган.

Жанубий Корея прокуратураси ҳарбий ҳолат жорий этилгани бўйича иккита жиноят ишини тергов қилмоқда — исён ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш. Президент Юн Сок Ёл исёнда гумонланмоқда.

7 декабр куни Жанубий Кореянинг ҳукмрон «Халқ ҳокимияти» партияси аъзолари Миллий ассамблеяда президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш таклифи бўйича овоз бериш жараёнини бойкот қилиб, зални тарк этди. Президентга импичмент тўғрисида қарор қабул қилиш учун депутатларнинг 200 та овозини тўплаш керак, бу парламент аъзолари умумий сонининг 2/3 қисмини ташкил қилади. Миллий ассамблеядаги 300 ўриндан 192 тасига эга бўлган мухолифат блоки кўпчиликни қўлга киритиш учун ҳукмрон «Халқ ҳокимияти» партиясидан камида 8 депутатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди