date
views 100

Нетаньяху Сурия чегарасига борди

Нетаньяху Сурия чегарасига борди
Фото: Исроил ҳукумати мабуот хизмати
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 8 декабрь куни Сурия чегарасига борди ва президент Башар Асад режими Исроил туфайли қулаганини айтди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Исроилнинг Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”га қарши ҳужуми Суриядаги режимнинг ағдарилишига туртки бўлди.

Бу Яқин Шарқ тарихида тарихий кун. Ҳар қандай душман кучининг чегараларимизда қарор топишига йўл қўймаймиз. Асад режими Эрон “ёвузлик ўқи”нинг марказий бўғини ҳисобланади — бу режим қулади.

Бу Асад режимининг асосий тарафдорлари бўлган Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”га берган зарбаларимизнинг бевосита натижасидир. Бу Яқин Шарқда бу зулм ва зўравонлик режимидан халос бўлишни истаганлар учун занжирли реакция уйғотди, деди Исроил бош вазири.

У мудофаа вазири Кац билан Сурия чегарасидаги Исроил армиясининг кузатув пунктини кўздан кечирди.

Исроил у билан тинч-тотув яшашни истаган барча сурияликларга дўстлик қўлини чўзади, аммо душман кучларининг чегара яқинида мустаҳкамланишига йўл қўймайди”, деди Нетаньяху.

Шунингдек, у Ғазода гаровга олинганларнинг оилаларига Суриядаги ҳокимият алмашиши ўғирлаб кетилганлар озод этилишини тезлаштириши мумкинлигини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Сурия чегарасига борди