Жанубий Кореянинг юқори мартабали амалдорларга нисбатан коррупцияни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи О Дон Ун мамлакат президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатдан чиқишини тақиқлашга кўрсатма берганини, аммо тақиқ ҳали амалга оширилмаганини айтди, деб ёзади Ryonhap агентлиги.
Фото: Чосун
О Дон Ун бу ҳақда парламент эшитувлари чоғида маълум қилган.
Аввалроқ Жанубий Корея прокуратураси Юн Сок Ёлга нисбатан илгари сурилган давлатга хиёнат ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбловлар бўйича тергов бошланганини маълум қилган эди.
“Мен президентга чиқишни тақиқлашни сўраш бўйича терговчиларга буйруқ бердим, лекин бу ҳали амалга оширилмаган”, деб тушунтирди О Дон Ун.
Кореяда ҳарбий ҳолат
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни кечқурун мамлакатда фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент ва сиёсий партияларнинг фаолияти тақиқланди. Давлат раҳбари бу қарорни “конституциявий тартибни ҳимоя қилиш ва мамлакат ичидаги Шимолий Корея тарафдорларини йўқ қилиш” зарурати билан изоҳлади.
Ҳукумат ҳаракатларидан норози бўлиб, парламент биноси олдида намойишчилар тўпланди. Полиция парламентга киришни тўсиб қўйди ва шаҳар кўчаларида ҳарбий техника пайдо бўлди.
Бир неча соатдан сўнг 300 депутатдан 190 нафари парламентга киришга муваффақ бўлди ва ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. Мухолифат етакчиси Ли Же Мен президент қарорини “конституцияга зид” деб атади ва уни “халққа қарши” қадам сифатида қоралади. Кечроқ Жанубий Корея президенти мамлакатда жорий этилган ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди.
Жанубий Корея мухолифати президент, мудофаа вазири Ким Ён Хён, ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ли Сан Мин, шунингдек, ҳарбийлар ва полициячилардан бўлган воқеаларнинг бошқа асосий иштирокчиларини давлат тўнтаришида айблашини маълум қилди.
Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси 7 декабрь куни президент Юн Сок Ёл импичменти учун зарур миқдордаги овозларни тўплай олмади, президентни лавозимидан озод этиш учун зарур 200 кишидан 195 нафар депутат овоз берди.
11 декабрь куни парламентнинг навбатдан ташқари сессияси очилиши режалаштирилган бўлиб, унда импичмент лойиҳаси яна тақдим этилади, у бўйича овоз бериш 72 соат ичида ўтказилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Германияда сурияликлар Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганини оммавий равишда нишонлади
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Қарзинг бўлмасин!