Фото: Anadolu Agency
Дунёда фақат икки етакчи – Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин қолди. Бу ҳақда Туркия раҳбари Ғозиантеп вилоятида ёшлар билан учрашувда маълум қилди, деб ёзди Hurriyet.
«Ҳозир дунёда фақат икки етакчи қолди: мен ва Владимир Путин. Буни ўзим бўлгани учун эмас, ҳақиқат бўлгани учун айтяпман. Ваколат муддатим 22 йил. Жаноб Путинники ҳам шунга яқин. Қолган барча кетди... Бунда сиёсатни давом эттириш муҳим», деди Эрдўған.
Шунингдек, у 16 йилдан бери лавозимда бўлган Германия канцлери Ангела Меркел истеъфога чиқиши билан «Германияда сиёсат тугади» деган фикрни билдирди.
Туркия президенти, шу билан бирга, Меркелдан олдинги 1998-2005 йилларда Германия канцлери бўлган Герҳард Шрёдерни ҳам эслади. Эрдўған унинг турк халқи ва маданиятига алоҳида ҳурмат кўрсатганини қайд этди. Жумладан, Рамазон ойида бир дастурхонда пиво ичмаганини, мусулмон урф-одатларига ҳурмат намоён этганини айтди. Туркия президенти сўзларига кўра, улар ўртасидаги мулоқот давом этмоқда ва Шрёдер вақти-вақти билан Туркияга келиб туради.
Эрдўған, шунингдек, Шрёдернинг Германия сиёсатида кучли мавқега эга эканлигини таъкидлаб, Туркиянинг ички сиёсий ҳаётида ҳам шунга ўхшаш шахслар пайдо бўлишига умид билдирди.
Маълумот ўрнида, Путин 2000 йилдан бери Россия президенти. 2008-2012 йилларда у Дмитрий Медведев президентлиги даврида бош вазир бўлган. 2024 йил март ойида Путин бешинчи муддатга - 2030 йилгача сайланган.
Эрдўған 2003-2014 йилларда Туркия бош вазири бўлган, 2014 йилдан буён эса мамлакат президенти. 2023 йилда у учинчи муддатга - 2028 йилгача сайланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Қарзинг бўлмасин!
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди