Фото: Главред
Россия Ил-76 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини Украинага топширди. Бу ҳақда РИА Новости россиялик омбудсмен Татьяна Москальковага асосланиб хабар берди.
«Улар топширилди. Мен бунда қатнашдим», — деди у.
Ил-76 самолёти 2024 йилнинг январида Белгород областида уриб туширилган эди. Самолёт бортида 65 нафар украин ҳарбий асири, олти нафар экипаж аъзоси ва уч нафар кузатувчи бўлган. Барчаси ҳалок бўлган.
Ўшанда Россия мудофаа вазирлиги Ил-76 Харков вилоятининг Липца қишлоғи атрофида жойлашган зенит-ракета мажмуасидан учирилган иккита ракетада уриб туширилгани ҳақида баёнот берганди.
Украина мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, ҳарбий асирларнинг йўналиши ва қай шаклда етказилиши ҳақида Киевга хабар берилмагани, 30 километрлик жанговар ҳаракатлар зонасида транспорт самолётини қўндириш хавфсиз бўлмаслигини таъкидлаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Жанубий Корея президенти лавозимидан вақтинча четлатилди
Озиш учун барча ҳаракатлар бесамар бўлишига 11 та асосий сабаб