Сурия қуролли мухолифати раҳбарияти аёлларга мажбурий ҳижоб кийишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда Суриянинг Ал Ватан газетаси хабар берган.
Газетанинг ёзишича, янги ҳукумат аёлларни ҳижоб кийишга мажбурлаш ёки уларнинг кийим танлашига халақит беришни тақиқлайди.
“Олий қўмондонлик аёлларни маълум кийим кийишга мажбурлашни ёки уларнинг кийим танлаш ҳуқуқини бузишни ёки ташқи кўриниши ҳақида даъво қилишни қатъиян ман этади”, — дейилади баёнотда.
Суриялик исёнчилар 2024 йил 7 декабрда Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан ағдариб, пойтахт Дамашқни тўлиқ назоратга олишган. Сурия президенти “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи бошчилигидаги мухолифат кучларининг муваффақиятли ҳужуми ортидан мамлакатни тарк этди. У 2011 йилда ташкил этилган. Кейин у "Жабҳат ан-Нусра" деб номланган ва Ал-Қоида билан бевосита алоқадор бўлган.
Кейинчалик гуруҳ ҳокимиятни марказсизлаштириш, плюрализм ва бағрикенглик тарафдори қиёфасини яратиш мақсадида Ал-Қоида билан алоқаларини узган.
Мамлакатда қолган Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий янги ҳукумат қошида ишлашни давом эттиришга рози бўлган.
Башар ал-Ассаднинг ўзи ва унинг оила аъзолари, Россия матбуотига кўра, Россиядан бошпана олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Рамзан Қодиров гўзаллик салонларини ёпишга чақирди
Қирғизистон президенти бош вазирнинг истеъфога чиқиши сабабини айтди