Ўтган ҳафта Таиландда икки киши массаж сеансларидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар бермоқда.
Улардан бири сингапурлик 52 ёшли сайёҳ Патонг пляжидаги массажчи аёл қабулига борган. Ёғ суриб ўтказилган 45 дақиқалик массаждан сўнг эркак нафас олмай қолган. Уни жонлантиришга уринишган, аммо бу ёрдам бермаган — сайёҳ ҳушига келмасдан вафот этган. Ўлим сабаби аниқланмаган, чунки марҳумнинг хотини мурдани ёриб текширишга рухсат бермаган ва жасадни диний урф-одатларга мувофиқ дафн этиш учун ватанига олиб кетган.
Иккинчи жабрланувчи — 20 ёшли тайлик қўшиқчи Чаяда Праоҳом. Қиз концертлардан сўнг елкасидаги оғриқни бартараф этиш мақсадида биринчи марта октябр ойида массажга борган. У Удонтхани провинциясидаги салонга мурожаат қилган. Биринчи сеансдан кейин танасининг ярми ҳеч нарсани сезмай қолган — қўшиқчи чап қўлини мутлақо қимирлата олмаган.
Шунга қарамай, Чаяда Праоҳом массаж олишни давом эттирган. Дастлабки икки сеанс пайтида, гўёки оғриқдан халос қилиш учун унинг бўйнини “бурашган”. Учинчи сеансда эса қизга “қўли оғир” бошқа массажчи аёл хизмат кўрсатган.
Фақат елка оғриғидан шикоят қилиб келган Чаяда Праоҳом, сеанслардан сўнг бўйин оғриғини ҳам орттирган, танасининг 50 фоизи увиша бошлаб, кўкаришлар, тана ҳароратини бошқаришда муаммолар ва бармоқларда доимий санчишлар кузатилган. Қиз оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилган. 18 ноябр куни хонанда ўрнидан туролмай қолди, 8 декабр куни эрталаб эса реанимация бўлимида вафот этган. Унга мия шиши ва сепсис (қонга инфекция тушиши) ташхиси қўйилган.
Рангсит университети Шарқ табобати коллежи профессори ва маслаҳатчиси Тирават Хемачудха маълум қилишича, қурбонларнинг бўйнини чўзиш ва бураш оқибатида миянинг қон билан таъминланишига масъул бўлган уйқу ва умуртқа артериялари шикастланган бўлиши мумкин. Таиландда массажнинг тасдиқланган стандарт усули мавжуд бўлса-да, айрим мастерлар ноанъанавий ва хавфли техникалардан фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Осиё чемпионати. Навбаҳор Ҳамидова қитъада тенгсиз бўлди
Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди