date
views 7 638

Путин Сурияга авияцияни шойлаштириш ҳақидаги қонунни имзолади

Путин Сурияга авияцияни шойлаштириш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучлари авиация гуруҳини жойлаштириш ҳақидаги Сурия билан келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Кремл сайтида маълум қилинди, деб ёзади “Gazeta.ru”.

Сурияда ҳарбий авиацияни жойлаштириш ҳақидаги келишув муддатсиз бўлиб, имзоланган пайтдан бошлаб қўлланилади.

7-октабрь куни Давлат думаси Сурия ҳудудига авиагуруҳни муддатсиз жойлаштириш ҳақидаги Россия—Сурия келишувини ратификация қилди. Келишув 2015-йилнинг 26-августида Дамашқда имзоланган эди.

Келишув матнида келтирилган шартларга кўра, авиация гуруҳининг таркибини Сурия ҳукумати билан келишган ҳолда Россиянинг ўзи белгилайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Сурияга авияцияни шойлаштириш ҳақидаги қонунни имзолади