Фото: The Insider
Алексей Навалнийнинг колонияда адвокатлар Олга Михайлова, Вадим Кобзев ва Алексей Липцер билан учрашувлари, адвокатлик сирига қарамай, яширин камералар ёрдамида видеога олинган. Навалний жамоаси бу ҳақда 10 декабр, сешанба куни маълум қилди.
«Мен ҳозир кўрсатаётган бу видеолар умуман бўлмаслиги керак эди. Ҳимоя остидагининг адвокат билан учрашуви - адвокатлик сири. Қонун бўйича ҳеч ким уларда нима муҳокама қилинганини билмаслиги керак», — деди Юлия Навалная.
«Аммо Алексей Навалний учун (Россия президенти Владимир) Путин ўз қонунларини ўйлаб топди», — дея қўшимча қилди у.
Сиёсатчининг беваси сўзларига кўра, у қўлга олинган пайтдан бошлаб ва «қамоқдаги ҳар дақиқа, ҳар сония» видеога олинган.
«Биз аниқ биламизки, Алексей Навалнийнинг ўлдирилиши лаҳзаси ҳам бир нечта камераларда тасвирга олинган», — деди Навалная ва ушбу видео учун жамоа 10 миллион рубл тўлашини қўшимча қилди.
Жаҳон ОАВ Навалнийнинг хотираларидан парчаларни чоп этди
Бир қатор жаҳон оммавий ахборот воситалари 12 октябр куни Россия колониясида вафот этган россиялик сиёсатчи Алексей Навалнийнинг хотираларидан парчаларни чоп этди. «Патриот» китобининг бир нечта бўлимлари Американинг The New Yorker, Германиянинг Der Spiegel журналида, Франциянинг El Pais ва Британиянинг The Times газеталарида қайта нашр этилган.
Китобга киритилган Навалнийнинг кундаликларидан парчалар 2021 йил 21 январда — сиёсатчи "Новичок" билан заҳарланишдан омон қолгани, Германиядан Россияга қайтиб келгани ва "Шереметево" аэропортида чегара назоратида қўлга олинганидан кейин психологга ташрифидан бошланади.
Ёзувлар сиёсатчи аллақачон Владимир области Покров шаҳридаги умумий режимли колонияга юборилган ўша йилнинг апрелини қамраб олади. Унда Навалний уни даволашдан бош тортишганидан шикоят этган ва шунинг учун 31 март куни очлик эълон қилган. Навалний бир неча ҳафта очлик эълон қилганини тасвирлар экан, колония ходимлари қандай қилиб чўнтагига конфет солиб қўйгани, ҳамма жойда унга эргашган «айғоқчилар» ва уни овқат ҳиди билан «алдашга» уринишлар ҳақида гапирган.
«Бугун мен тушкунликка тушдим. Ҳаммомга бордик. Иссиқ душга зўрға чидадим. Оёқларим бўшашиб кетаётганди. Кечқурун - умуман кучим йўқ. Мен фақат ётишни хоҳлаяпман. Ҳиссий ва руҳий тушкунликни ҳис қиляпман», — деган Навалний очлик эълон қилганининг иккинчи ҳафтасини тасвирлаб.
20 апрел куни Навалний мустақил экспертизадан ўтказилган ва 23 апрел куни очликни тўхтатаётганини маълум қилган. «Мен сўзсиз ишонадиган шифокорлар кеча баёнот билан чиқдилар, биз очликни тўхтатишим учун етарли нарсага эришдик, деб ўйлайман», — деб ёзган Навалний. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Қарзинг бўлмасин!
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?