Алепподаги Сурия мухолифати жангчилари
Фото: AP Photo
Сурия президенти Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилишидан бир оз олдин Украина Асадга қарши гуруҳларни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда The Washington Post (WP) газетаси Украинанинг хориждаги махсус хизматлари фаолияти билан таниш манбага таяниб хабар берди.
Манбага кўра, тахминан, тўрт-беш ҳафта олдин Украина разведкаси “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) исломий гуруҳининг Идлибдаги бош қароргоҳига 20 нафар тажрибали дрон операторлари ва, тахминан, 150 та FVP-дронларини жўнатган.
“Киев бу қадам Россия ва унинг суриялик иттифоқчиларининг позицияларига путур етказишига умид қилган”, дейилади хабарда.
Ғарб разведкасидаги манбаларнинг фикрича, Украинанинг ёрдами Асад режимини ағдаришда камтарона рол ўйнаган. WP’га кўра, у “Украинанинг Яқин Шарқ, Африка ва Россиянинг ўзида Россия ҳаракатларига яширин зарба бериш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида эътиборга молик”.
Суриядаги сўнгги воқеалар
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Ҳама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Улар 8 декабрга ўтар кечаси Дамашққа кирди. Президент Асад ағдарилганини эълон қилишди.
Сурия президенти оиласи билан Россияда бошпана топди. Исёнчилар унинг боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган. Асад Сурияни тарк этганидан кейин исёнчилар унинг қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.
Идлиб шаҳрида қўзғолончиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган телевидение мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Қарзинг бўлмасин!
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?